Хотирани мустаҳкамлаш APP
Хотира билан боғлиқ муаммоларга ҳатто болалар ҳам дуч келишади. Бундай муаммоларни эътибордан четда қолдирмаслик керак, чунки инсон келажакдаги ҳаётий қобилиятлари хотира билан чамбарчас боғлиқ. Болалар хотира пастлиги туфайли ўқишдан ортда қолади, таълим олиш муассасаларига боргиси келмайди, бола асабий, жахлдор ва йиғлоқи бўлиб қолади. Муаммога эътиборсизлик қилинса, унда хотирани ривожлантириш қийин бўлади, шу сабабли чораларни ўз вақтида кўриш керак.
Ҳозирги кунда хотирани яхшилаш учун медикаментоз терапия ва халқ табобати воситаларини қўллаш мумкин. Агар хотира жуда ҳам пасайган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.