Таҳорат китоби APP
Таҳоратнинг 4 та фарзи бор; юзни ювмоқ; икки қўлни тирсак ила қўшиб ювмоқ; икки оёқни тўпиғи ила қўшиб ювмоқ, бошнинг тўртдан бир қисмига маш тортиш — икки қўлни ҳўллаб суртмоқ. Бу фарзлардан бирортаси бажарилмаса, таҳорат ҳақиқий бўлмайди. Таҳоратнинг фарзларидан бошқа унинг суннат ва вожиблари ҳам бўлади.
Таҳорат оладиган ҳар бир кимса сувни керагидан ортиқ ҳам, оз ҳам сарф қилмаслиги; сувни юзга шапиллатиб сочмаслиги; таҳорат қилаётганда ўринсиз гаплашмаслиги; ифлос ерда таҳорат олмаслиги керак.
Таҳорат қилиш учун сув топилмаса таяммум қилинади. Таҳорати бор кишида қуйидаги ҳолатлардан бири юз берса таҳорати бузилган ҳисобланади: вужуднинг бирон еридан қон, йиринг, сув чиқса; оғзи тўлиб қусса; тупурган вақт тупугини ярмидан кўпи қон бўлса; кичик ва катта ҳожатга борса ва орқадан ел чиқарса; бехуш ёки маст бўлса; намоз вақтида кулса; ухласа. Таҳоратни бузадиган ҳолатлар рўй берса, таҳоратни бошқатдан қилиш лозим бўлади.